Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон борасида огоҳлантириш эълон қилди

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон борасида огоҳлантириш эълон қилди

Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё иқтисодиётларига бағишланган ҳисоботидан Афғонистон борасидаги огоҳлантиришлар ўрин олди.

Жамғарма жорий йилда Афғонистон иқтисодиёти 30 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. Қайд этилишича, мазкур мамлакатдаги беқарорлик нафақат минтақа, балки бошқа ҳудудларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, Афғонистондан қўшни давлатлар, Туркия ва Европага қочқинлар оқими ортиши мумкинлиги ҳам айтилган. “Йирик қочқинлар оқими мезбон мамлакатларда давлат ресурсларига оғир юк бўлиб тушади, меҳнат бозорига босимни орттиради ва ижтимоий кескинликка олиб келиши мумкин”, – дейилади ҳисоботда.

“Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагандан кейин бу ерга гуманитар ёрдамлардан бошқа ёрдамлар тўхтаб қолди. Халқаро валюта жамғараси ёрдамларга таяниб қолган Афғонистон иқтисодиёти жиддий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли борлигига эътибор қаратган.

Киритилди: 21:45 19.10.2021. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!