Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Экомедиа" давлат муассасаси раҳбари Отабек Aшуров "CAЕХ" марказига ташриф буюрди.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 4–7 март кунлари “Central Asia Eco Tech-2024” лойиҳаси доирасида “CAEX” кўргазмалар марказида халқаро экологик кўргазмаси илк маротаба ўтказилади.
Отабек Ашуров марказ бош менежери Марио Пинхеиро билан учрашиб, яқинда иш бошлаган “CAЕХ” кўргазмалар марказидаги шарт-шароитлар ва иштирокчиларга яратиладиган имкониятлар яқида суҳбатлашди.
Шунингдек, ташриф давомида замонавий павильонлар билан яқиндан танишишди.
Қолаверса, ташкилотчиларга кўргазма доирасида экологик вазиятни яхшилаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирадиган илғор экологик технологиялар, инновациялар ва ечимларни тарғиб қилиш ҳамда намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.