Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хакерлар Берлин Сенатининг тармоқларига ҳужум қилишди

Хакерлар Берлин Сенатининг тармоқларига ҳужум қилишди

Берлин Сенатининг иккита департаменти тармоқлари бузиб кирилди ва кейинчалик ҳужумнинг бошқа департаментиларга тарқалишининг олдини олиш учун ҳукумат тармоғидан узилди.

DPA ахборот агентлигининг хабар беришича, Сенатнинг Шаҳарсозлик, қурилиш ва уй-жой департаменти, шунингдек, Ҳаракатланиш, транспорт, атроф-муҳит ва иқлимни муҳофаза қилиш департаменти нишонга олинган.

Терговда штат жиноят тергови идораси, Берлин прокуратураси ва Ахборот технологиялари хавфсизлиги бўйича федерал идора иштирок этмоқда. Пойтахтда ҳам инқироз гуруҳи тузилган.

Ҳужум маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Киритилди: 08:50 18.08.2026. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!