Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хадича «Ёлғиз қиз»га клип суратга олди

A A A
Хадича «Ёлғиз қиз»га клип суратга олди

Режиссёри Жамшид Исакхўжаев хонанда Хадичанинг «Ёлғиз қиз» номли янги қўшиғига клип суратга олди.

Клип жараёнлари уч кун давомида пойтахтимизнинг турли гўшаларида бўлиб ўтди. Клипга ёш истеъдодли, дебютант актёрларни таклиф этилган. Видео асарни ранг-баранг, табиий фонлар билан бойитиш учун университет, талабалар ётоқхонаси, темир йўл каби бир нечта обьектлар танланган.

 

Хадича, хонанда:

«Қўшиқ ғояси ўзимга тегишли, оилада ёлғиз қиз фарзанд бўлганим учун бу мавзу менга бегона эмас. Қўшиқ ғоясини истеъдодли шоир Ҳушнуд Дарвешга айтганимда, “ҳўп” дейи-ю, эртасигаёқ шеърни жўнатди».

Дардли шеърга мусиқа басталаш ёш бастакорлардан бири Шоҳжаҳон Эргашевгаишониб топширилди. Клип режиссёри Жамшид Исакхўжаев, оператор Жасур Шаметовбилан ҳамкорликда сюжет жанридаги видеолавҳа суратга олинди.

Manba: myday.uz

Киритилди: 15:33 22.06.2018. Ўқилди: 5481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда