Жулиан Ассанж гаров эвазига озод қилинди ва Буюк Британиядан чиқиб кетди, деди унинг шериклари. WikiLeaks асосчиси 18 та айбловдан бири бўйича дастлабки келишувга эришди.
Лондон Олий суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озод қилди. Бу ҳақда 25-июн, сешанбага ўтар кечаси WикиЛеакс вакилларига таяниб Узрепорт АА хабар берди. Ассанж 24 июн куни эрталаб Британиянинг энг юқори даражадаги Белмарш қамоқхонасини тарк этди ва кейинроқ Лондон Станстед аеропортида самолётга ўтирди ва Буюк Британиядан учиб кетди, деди унинг шериклари. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, WikiLeaks яратувчиси 1901 кунни жазони ижро этиш муассасасида ўтказган.
The Washington Post ва CNN суд ҳужжатларига таяниб ёзишича, Ассанж тергов билан 18 та айбловдан бирида айбини тан олиш учун дастлабки келишувга эришган. Битим ҳали расман якунлангани йўқ, дея таъкидлади WikiLeaks.