Воронеж вилояти раҳбари Александр Гусев бир кун аввал вилоят маркази яқинида учта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилганини иддао қилмоқда.
“Кеча Воронеждан бир неча километр узоқликда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учта УАВни аниқлади ва йўқ қилди. Қурбонлар ва вайроналар йўқ”, — деб ёзди губернатор жума куни эрталаб ўзининг Телеграмъдаги каналида.
Бундан роппа-роса бир ҳафта олдин Гусев Воронежга яқинлашаётганда иккита дрон уриб туширилганини айтди.