Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш йўналишида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Фарғона вилояти Риштон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, қўшни мамлакатдан келган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасининг ғилдираклари ичига хуфиёна тарзда яширилган наркотик моддаларни олаётган вақтларида 1974 й.т. автомашина ҳайдовчиси ҳамда буюртмачи ҳисобланган Учкўприк туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ушланди.

Автомашина ғилдираклари ичига жами 3 кг 408 гр “опий” ва 16 кг 405 гр “гашиш” моддалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!