Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Борис Жонсоннинг Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқишига изоҳ берди.
Тегишли постни у Телеграмда эълон қилди.
“Масхарабоз кетмоқда... Зеленскийнинг яқин дўсти ва ҳомийси, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимини тарк этишга мажбур. Барча уринишлар ва саъй-ҳаракатларга қарамай, у ўз лавозимида қололмади", деб ёзади у.
Володин таъкидлашича, Жонсон Россиянинг фуқаролик шаҳарлари - Белгород, Курскни ўққа тутган.
“Британиялик фуқаролар буни билишлари керак. У охирги украиналикгача Россияга қарши урушнинг асосий мафкурачиларидан бири”, — дея қўшимча қилди Давлат Думаси спикери.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири ва мамлакат Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилганини маълум қилганди.