Концерн харажатларини камайтириш мақсадида ўзига тегишли Ducati мотоцикллар брендини сотишга қарор қилди, деб ёзмоқда Bloomberg.
Бироз олдин компания VW, Audi, Porsche, Jetta ва Škoda брендлари моделлари сонини 50%га қисқартиришга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
2026 йил бошидан буён концерн 42 мингта иш ўринларини қисқартирган.
Қўйи Саксония вилоятидаги завод ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта жиҳозланмоқда.