Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Владимир Зеленскийнинг АҚШ Конгрессидаги нутқи

A A A
Владимир Зеленскийнинг АҚШ Конгрессидаги нутқи

Украина президенти Владимир Зеленский уруш бошланганидан буён илк хорижий ташрифи чоғида АҚШ Конгрессида эмоционал нутқ сўзлади. Қуйида Украина раҳбарининг асосий баёнотлари:

▪️«Биз Россияни дунёни тинчлиги учун курашда мағлуб этдик. Бироқ, жанг давом этмоқда! Ва биз Кремлни жанг майдонида мағлуб этишимиз керак. Бу нафақат ҳудуд учун, балки Европанинг у ёки бу қисми учун курашдир. Бу украиналиклар ёки Россия забт этмоқчи бўлган бошқа халқларнинг ҳаёти, эркинлиги ва хавфсизлиги учун курашдир», — дейди Зеленский ўз нутқи бошида йиғилганларнинг олқишини бузган ҳолда.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинага ёрдам бериш учун ажратаётган маблағлар «хайрия эмас, балки дунёда хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган сармоядир».

▪️“Агар биз уларни [*Россия расмийларини*] ҳозир тўхтатмасак, улар сизнинг бошқа иттифоқчиларингизга ҳужум қилишлари вақт масаласидир. Биламан, бу Украина жасорати ва Американинг қатъияти умумий эркинлигимиз келажагини кафолатлаши керак бўлган пайтдир«, деди Зеленский ва келгуси йил урушда бурилиш нуқтаси бўлишини қўшимча қилди.

▪️Украина Президенти Украина Қуролли Кучлари АҚШдан оғир ҳарбий техника етказиб беришга муҳтожлигини маълум қилди. «Биз АҚШ армиясидан биз учун жанг қилишларини, жанг курашишларини сўрамаймиз. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, Украина ҳарбийлари Америка танкларини мукаммал бошқара олади. Самолётларни ҳам», - дейди Зеленский.

Украиналиклар, Зеленскийнинг сўзларига кўра, урушнинг барча даҳшатларига қарамай, Рождество байрамини нишонлайди. "Электр йўқ бўлса ҳам, ўзимизга бўлган ишончимиз нури сўнмайди", дейди у.

▪️Мазкур нутқ сўнггида Зеленский АҚШ Конгрессига ҳозир жанглар кетаётган Бахмут шаҳрига сафаридан олиб келган Украина байроғини топширди. «Бу байроқ ғалабамиз рамзидир. Бу урушда биз турамиз, курашамиз ва ғалаба қозонамиз, чунки биз бирлашганмиз. Украина, Америка ва бутун эркин дунё», - дея хулоса қилди Зеленский.

Киритилди: 23:39 22.12.2022. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда