Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Владимир Путиннинг кортежини миналаштиришга уринишди

A A A
Владимир Путиннинг кортежини миналаштиришга уринишди

Екатеринбургда икки нафар эркак Россия президенти Владимир Путиннинг кортежини миналаштиришга уринди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

"Дарё"да таъкидланишича, эркаклар портловчи қурилманинг муляжини Россия етакчисининг кортежи ҳаракатланадиган йўлга ўрнатган.

Полиция ходимлари ёлғон портлашни уюштиришга уринган гумонланувчиларни қўлга олган. Улар ўз ҳаракатларини ҳуқуқ-тартибот органларининг бунақа вазиятда қандай йўл тутишини синамоқчи бўлганликлари билан изоҳлаган.

ИИВ ходимларининг маълумотларига кўра, эркакларнинг иккиси ҳам Екатерингбург фуқароси ҳисобланади ва улар бундан олдин судланган.

Киритилди: 08:04 24.07.2019. Ўқилди: 4066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда