Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Владимир Путиннинг БМТ Бош Ассамблеясига нега бормагани маълум

A A A
Владимир Путиннинг БМТ Бош Ассамблеясига нега бормагани маълум

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеясига бориши режалаштирилмаганди, деди Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Риа Новости хабарига кўра, Песков журналистларга, “Одатда, шу пайтгача ҳам бундай анжуманларга ташқи ишлар вазири борган”, деб маълумот берган.

Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова мамлакат делегациясининг 10 нафар аъзоси виза олмагани бўйича баёнот бериб, АҚШ томонининг россияликлар виза учун ўз вақтида ҳужжат топширмагани бўйича маълумотини инкор қилганди.

Киритилди: 10:58 25.09.2019. Ўқилди: 3410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда