Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Винисиусни фақат битта клуб сотиб олиши мумкин

Винисиусни фақат битта клуб сотиб олиши мумкин

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг «Реал» клуби билан янги меҳнат шартномаси борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда Madrid Universal инсайдер Ромен Молинага таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. «Қаймоқранглилар» агар янги битим имзолашнинг иложи бўлмаса, бразилиялик футболчини шу ёз сотиб юбориши мумкин.

Ҳозирги вақтда Винисиуснинг трансферини амалга оширишга қодир бўлган ягона клуб — «Манчестер Юнайтед». 26 ёшли юлдузнинг бозор қиймати 140 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «қироллик клуби» билан тузган меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Жуниор Мадрид гранди сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда.

Киритилди: 17:43 18.07.2026. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда