Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Винисиус ўз агентларига топшириқ берди

Винисиус ўз агентларига топшириқ берди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўз келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади.

Бразилиялик футболчи ўз агентларига "қироллик клуби"да қолишни исташини маълум қилди. Cope нашри манбасига кўра, 26 ёшли футболчининг мурожаати шундай бўлган: "Иложи борича тезроқ ҳамма нарсани ҳал қилишингиз керак — мен қолишни хоҳлайман". Юлдуз ўйинчи Лондоннинг "Арсенал" клуби томонидан қизиқиш борлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, жамоасини ўзгартириш ниятида эмас.

"Реал" ва Винисиус ҳалигача янги шартноманинг молиявий шартлари бўйича келиша олишгани йўқ: форвард "қаймоқранглилар" таклиф қилаётганидан (20 миллион евродан) йилига 10 миллион евро кўпроқ маош олмоқчи, шунингдек, бонус тўловлари ва имиж ҳуқуқларининг тафсилотларида ҳам келишмовчиликлар мавжуд. Амалдаги шартнома келаси йилнинг ўрталарида якунига етади.

Киритилди: 11:01 04.08.2026. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!