Россия Президенти Владимир Путин жойлардаги участка шифокорлари ҳудудида “ўлим ҳолати камайиши”га қараб рағбатлантириш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди, дейилади ТАСС хабарида.
Давлат раҳбари билан мулоқотда Киров вилояти губернатори Игорь Васильев мазкур ҳудудда бу амалиёт йўлга қўйилганини айтди. Губернаторга кўра, вилоятда терапевтлар иши назоратга олинган. “Шифокор қарайдиган ҳудудда ўлим ҳолати даражаси сезиларли пасайса, унга яхшигина маблағ – 10 минг рубль қўшиб берамиз”, дейди Васильев.