Айни дамда қалбаки тухумлар можароси кун мавзусига айланиб улгурди. Хитойликлар томонидан тайёрланаётгани айтилган бундай тухумлар ҳатто ўзимизда ҳам борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Хўш, аслида, бундай тухумлар қандай тайёрланади? Ижтимоий тармоқларда хитойликлар томонидан қалбаки тухумлар тайёрланаётгани акс этган видео тарқалди.