Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Видео: Ўқитувчи мактабга келган ўқувчининг макияжини артиб ташлади

Видео: Ўқитувчи мактабга келган ўқувчининг макияжини артиб ташлади

Хитойнинг Гуачжоу округида жойлашган 3 сонли ўрта мактабда ноодатий воқеа юз берди. Мактаб ўқитувчиси мактабга макияж билан келган ўқувчининг юзини артиб ташлади. Мактаб ходимининг бу ҳаракатларини муассаса раҳбари ҳам, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда хориж нашрларига асосланиб Тўғри.уз ёзмоқда.

Хитойнинг Гуачжоу округидаги 3 сонли ўрта мактаб ўқитувчиси мактабга келган ўқувчининг макияжини артиб ташлади. Мактаб раҳбарининг бу ҳаракатини ота-оналар қўллаб-қувватлаган. Улар айрим қизларнинг бошқа мактаб ўқувчиларидан алоҳида ажралиб туришига қарши эканликларини маълум қилишган.

Хитойча тартиб

Хитой мактабларида ўзига хос дресс-код мавжуд. Яъни мактаб ўқувчилари тартиб билан кийинган бўлиши ва макияж қилмаслиги керак. Бироқ қатъий тартиб-қоидаларни ҳам бузадиганлар топилади. Катта синф ўқувчиларидан бири бу қоидани четлаб ўтмоқчи бўлди ва мактабга макияжда келди. Бироқ ўқувчининг бундай уриниши муваффақиятсизлик билан тугади.

Мактаб раҳбарининг асаби дош бермади ва...

Ўқитувчи ўқувчиларга бундай ҳолда дарс машғулотларига келиши мумкин эмаслигини бот-бот такрорлаган. Аммо ҳар куни ҳадеб бир нарсани қайтараверишга унинг асаби дош бермади: у латта олдида ўқувчининг макияжини бутунлай артиб ташлади.

Киритилди: 15:40 16.09.2019. Ўқилди: 3636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!