Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Видео: Мудофаа вазирлиги ходими пора билан қўлга олинди

A A A
Видео: Мудофаа вазирлиги ходими пора билан қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида ДХХ ва прокуратура ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда "everyday.uz" хабар берди.

Унда Қашқадарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси молия ва моддий техник таъминоти бўлинмасида ҳайдовчи лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Турсунқулов қўлга олинди. Маълум бўлишича ТУрсунқулов Қарши шаҳар "Қарлиқбағот" маҳалласида яшовчи фуқаро Раббимовни Косон туманидаги ЖИЭМга ишга киритиб қўйиш эвазига 3500 доллар талаб қилади. Талаб қилинган пулларни олаётган вақтда эса ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

2019 йил 3 октябр куни бўлиб ўтган судда унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 55 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Киритилди: 12:27 04.12.2019. Ўқилди: 5366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда