Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Видео: Кучли ёмғир остида қолган Тошкент

A A A
Видео: Кучли ёмғир остида қолган Тошкент

Кеча, 2 июнь куни Тошкент шаҳарида кучли ёғингарчилик кузатилди. Ҳаво очиқ бўлишига қарамасдан ёққан ёмғир пойтахтга бироз салқинлик олиб келди, деб хабар беради Sputnik.

Бу каби табиат ҳодисаси «кўр ёмғир» дейилади. Узум донаси катталигида ёққан ёмғир бир неча дақиқа ичида барча кўчалар ва йўлакларни сув остида қолдирди.

«Соябон остига беркинган одамлар кўлмаклар устидан югуриб уйларига шошдилар. Умуман олганда қуёшли кунда ёққан ёмғир кўпчиликка манзур бўлди, осмонда пайдо бўлган камалак одамлар кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилди», — дейилади хабарда.

Маҳаллий аҳолининг айтишча, ёз мавсумида бунақа ёмғирлар камдан кам ҳолларда кузатилади.

Киритилди: 09:40 03.06.2019. Ўқилди: 2479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!