Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Вера Брежневанинг Қирғизистондаги концерти бекор қилинди

Вера Брежневанинг Қирғизистондаги концерти бекор қилинди

Бишкекда асли украиналик қўшиқчи Вера Брежневанинг концерти “техник сабаблар” туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда “Кассир.кг” хабар берди.

“Брежневанинг концерти техник сабабларга кўра бекор қилинди. Пулни қайтаришни истаганлар ариза ёзишлари ёки Брежневанинг чипталарини 2 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган “Рефлекс” гуруҳи учун чипталарга алмаштиришлари мумкин”, — дейди ташкилотчилар.

Брежнева ўзининг Instagram аккаунтида концерт бекор қилинганини тасдиқлади.

“Менга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра концерт бекор қилинди”, — деб ёзди у.

Брежневанинг концерти 18 февраль куни Бишкекдаги Спорт саройида бўлиб ўтиши керак эди. Вера Брежнева Россия босқинига қаршилик чиққан ва мамлакатдан чиқиб кетган.

Киритилди: 23:14 15.02.2024. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!