АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг айтишича, президент Дональд Трамп Америка халқи манфаатлари Исроил ҳукумати манфаатларидан фарқ қилади, деган хулосага келса, Бенямин Нетаньяху билан муносабатларни узишга тайёр.
«Президент Америка халқи манфаатлари Исроил ҳукумати манфаатларидан фарқ қилади, деб ҳисобласа, у Нетаньяху билан муносабатларни узишга тайёр», — деди Вэнс.
Унинг баёноти Трамп маъмуриятининг АҚШ манфаатларини Исроил ҳукумати сиёсати билан бир хил деб ҳисобламаслиги мумкинлигини кўрсатади.