Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Венгрия юк ташувчилари Украина билан чегарада норозилик намойишлари ўтказади

A A A
Венгрия юк ташувчилари Украина билан чегарада норозилик намойишлари ўтказади

Венгриядан келган юк ташувчилар 11 декабрь куни Украина билан чегарада норозилик намойишларини бошлайдилар, чунки украиналик юк ташувчилар уларнинг корхоналарини вайрон қилмоқда.

Бу ҳақда MTI Венгрия автомобил ташувчилар уюшмаси (MKFE) раҳбари Тивадар Арвайга таяниб хабар берди.

РИА Новости хабар беришича, унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи бозорида Украинадан ташувчилар пайдо бўлиши натижасида бир неча юзлаб Венгрия корхоналари вайрон бўлиш арафасида турган.

Арвайнинг таъкидлашича, Венгрия йўлларида украиналик юк машиналарининг юриши 30 фоизга ошган, венгрия юк машиналарининг юриши эса 4 фоизга камайган.

Киритилди: 09:29 10.12.2023. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!