Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Венгрия ва Сербия чегарасида муҳожирлар отишма уюштирди

Венгрия ва Сербия чегарасида муҳожирлар отишма уюштирди

Сербиянинг Венгрия билан чегараси яқинидаги Суботица шаҳри чеккасида муҳожирлар ўртасида содир бўлган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олиб касалхонага ётқизилди, деб хабар берди шанба куни Сербиянинг RTS телеканали.

Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор, унинг ҳаёти хавф остида.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма муҳожирларни ноқонуний олиб ўтиш билан ким шуғулланиши борасидаги келишмовчилик туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

Воқеа содир бўлган жой тўсиб олинди, у ерга жандармериянинг кучайтирилган бўлинмалари, шунингдек, ички ишлар вазири Александр Вулин етиб келди.

Киритилди: 14:20 03.07.2022. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!