Венгрия ҳукумати Украинага на қурол-яроғ, на ҳарбий хизматчилар юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Дьёрдь Велкеи маълум қилди.
«На аскар, на қурол. Биз учун Венгрияда тинчликни таъминлаш ҳаётий муҳим аҳамиятга эга», — деди у Bloomberg агентлигига.