Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Венгрия компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва молия соҳаларидаги истиқболли лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиради

Венгрия компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва молия соҳаларидаги истиқболли лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиради

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Спектрум" компанияси бош директори Жозеф Ковач билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мазкур компания билан жорий муносабатларни янада чуқурлаштириш, Ўзбекистонда IТ, қишлоқ хўжалиги, молия ва бошқа соҳалардаги истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жозеф Ковач мазкур компания томонидан Ўзбекистонга банкомат ускуналарини етказиб бериш ва Картошкачилик марказини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг айтишича, компания мутахассислари тажриба тариқасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида "Элита" репродукцияси асосида Венгрия картошка навларини эккан. Айни пайтда тадқиқот натижалари кутилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Картошкачилик марказини ташкил этиш лойиҳасини якунлаш, қишлоқ хўжалигида янги лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.

Киритилди: 13:13 20.06.2024. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!