Венесуэлада содир бўлган иккита зилзила қурбонлари сони 6125 кишига етди.
Бу ҳақда Миллий Ассамблея спикери Хорхе Родригес эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, вайроналар остидан 6462 киши қутқарилган. Жами 60 000 дан ортиқ одам тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Зилзила 24 июнь куни кечқурун содир бўлган. Тахминан 40 сония оралиғида 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила қайд этилган, эпицентрлари Ярасуй штатида 10 километр масофада жойлашган. Асосий зилзиладан кейин тахминан 1500 та афтершок қайд этилган.