Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Венесуэла “сиёсий зўравонлик даври” бўйича умумий амнистия ўтказиш режасини эълон қилди

Венесуэла “сиёсий зўравонлик даври” бўйича умумий амнистия ўтказиш режасини эълон қилди

Венесуэла ҳукумати 1999 йилдан бери давом этган “сиёсий зўравонлик даври” бўйича умумий амнистия ўтказиш режасини эълон қилди.

Венесуэланинг вақтинчалик президенти Делси Родригес мамлакат парламентига умумий амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этишини билдирди.

Лойиҳа юзлаб маҳбусларни қамраб олиб, 1999 йилдан, яъни Уго Чавес ҳукмронлиги давридан бошлаб кўриб чиқилган ишларни ўз ичига олади.

Шунингдек, Родригеснинг маълум қилишича, ҳукумат Каракасдаги энг машҳур қамоқхоналардан бири “Геликоид”ни (El Helicoide) ёпишни режалаштирмоқда. Ушбу қамоқхонада сақланаётган сиёсий маҳбуслар тизимли қийноқлар ва шафқатсиз муомаладан шикоят қилган. Дастлаб савдо комплекси сифатида қурилган “Геликоид” энди тижорий мақсадларда фойдаланиш учун қайта ишга туширилади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя ташкилотлари ҳисоб-китобига кўра, Венесуэланинг янги ҳукумати 8 январдан бошлаб тахминан 303 нафар сиёсий маҳбусни озод қилган, ҳозирча қамоқхоналарда 711 киши қолмоқда.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!