Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путинга Давлат раҳбарини аниқлаш борасидаги сайловларни тан олгани учун миннатдорчилик билдирди.
"Венесуэла ҳамда Россияни кучли дўстона алоқалар боғлаб турибди. Мен президент Владимир Путинга ғалабамизни қабул қилгани учун ташаккур изҳор этмоқчиман. Биз биргаликда ишлашни давом эттирамиз", — деб ёзган Мадуро ўзининг “Twitter”даги микроблогида.
Аввалроқ Путин Мадурога табрик телеграммаси жўнатиб, уни Венесуэла президентлигига қайта сайлангани билан муборакбод этганди.