Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вазир: Германияда ҳам коронавирусга қарши тайёр бўлиш арафасида

Вазир: Германияда ҳам коронавирусга қарши тайёр бўлиш арафасида

 

 

 

13 август куни Германия Соғлиқни сақлаш вазири Женс Шпан мамлакатда коронавирусга қарши вакцина келаётган ойлар ичида тайёр бўлишига умид қилаётганини, лекин кейинги йили, албатта, Германия ўзининг вакцинасига эга бўлишини айтди. Ундан олдин аҳоли саломатлигини сақлаш агентлиги ҳам Германияда кузга келиб вакцина тайёр бўлиши ҳақида хабар берганди.

“Менинг оптимистик фикрларимга кўра, кейинги ойларда вакцина тайёр бўлиши мумкин. Лекин, кейинги йили, албатта, у бизнинг қўлимизда бўлади” дейди Шпан ZDF каналига берган интервьюсида.

Шпан вакцинанинг айнан қайси ойда тайёр бўлишига ойдинлик киритмаган. Унинг айтишича, ҳозирча одамлар қанча муддатда вакцинацияга эҳтиёж сезадилар ёки вакцина сабаб организмда юзага келадиган иммунитет қанча вақт давом этишини аниқлашнинг ҳозирча имкони мавжуд эмас.

“Лекин, биз айтишимиз мумкин бўлган бир нарса шуки, тадқиқотчиларимиз, олимларимиз ва аҳолимизнинг биргаликда иш олиб боришлари шарофати билан биз инсоният тарихидаги энг тез муддтада тайёрланган вакцинага эга бўлишимиз мумкин” дея қўшимча қилди Шпан.

Бундан олдин Германия Тадқиқотлар вазири Аня Карличек кейинги йилнинг ўрталаригача дунёдаги ҳеч қайси бир вакцина кенг оммага тақдим этилмаслиги мумкинлигини айтганди. Лекин, Россия президенти Владимир Путин 11 август куни CОVID-19 га қарши вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди. Россиянинг вакцинаси одамларда икки ойдан камроқ муддат синовлардан ўтказилди холос.

Шпан русларнинг “Спутник В” деб номланган вакцинаси бўйича ўзининг шубҳаларини такрор ва такрор айтди. Унинг фикрича, бу вакцина бошқа давлатлардаги вакциналар каби кўп сонли одамлар билан текширилиб кўрилмади ва у ҳақда жуда кам маълумот берилган.

Пайшанба кунги ҳолатга кўра, Германияда коронавирус билан касалланганлар сони 219 964 кишини, у сабаб вафот этганлар эса 9211 кишини ташкил қилмоқда

Киритилди: 18:12 14.08.2020. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!