Таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қатор университет ректорлари лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Вазирнинг айтишича, 6 ноябрь куниги йиғилишда бешта эмас, тўрт нафар ректорга қаттиқ огоҳлантириш берилган. Ҳозирда вазирликда ректорлар фаолиятини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.
«Ҳали битта ректорни ҳам ишдан олганим йўқ. Қайси ректор қолиш-қолмаслиги ишчи гуруҳнинг ҳаққоний хулосаси асосида ҳал қилинади», — деди Турдимов.