Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Вашингтоннинг Венесуэла президенти Мадурони ағдариш фитнаси”

“Вашингтоннинг Венесуэла президенти Мадурони ағдариш фитнаси”

Венесуэла ҳукумати мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринганликда гумон қилинган уч америкалик, икки испаниялик ва бир чехияликни ҳибсга олганини маълум қилди.

АҚШ Давлат департаменти “Вашингтоннинг Венесуэла президенти Мадурони ағдариш фитнаси”га алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни ёлғон деб атади

Испания ҳукумати мазкур иш юзасидан Каракасдан қўшимча маълумот сўраган, Испаниянинг мамлакатдаги элчихонаси эса маҳбуслар билан учрашишни талаб қилган.

Венесуэла Ички ишлар вазири Диосдадо Кабело матбуот анжуманида гумонланувчилар президент Николас Мадуро ва бошқа юқори мартабали амалдорларга суиқасд уюштиришга ҳам тайёргарлик кўрганини айтди. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 400 та ўқотар қурол мусодара қилинган.

"Улар франциялик ва Шарқий Европадан келган ёлланма аскарлар билан боғланиб, мамлакатимизга ҳужум операциясида иштирок этишди", — дея изоҳ берди у.

Киритилди: 18:00 15.09.2024. Ўқилди: 1137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!