Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вашингтон Грузияда янги «атиргул инқилоби» ни тайёрлаяптими?

Вашингтон Грузияда янги «атиргул инқилоби» ни тайёрлаяптими?

Душанба куни Россия Ташқи разведка хизмати Вашингтон 26-октабрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг 2003 йилдаги «Атиргул инқилоби»ни такрорлашга тайёрланаётгани ҳақида маълумот тарқатди. Бу ҳақда СВР баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

“«Тбилиси Майдан»ида овоз бериш пайтида «фирибгарлик далиллари»ни чоп этиш, сайлов натижалари тан олинмаслигини эълон қилиш ва ҳукумат ўзгаришини талаб қилиш режалаштирилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари норозиликларни куч билан бостириш учун провокация қилинади”, дейилади хабарда.

Ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси ва Михаил Саакашвилининг «Ягона миллий ҳаракати» етакчилигидаги бирлашган мухолифат воқеаларнинг инқилобий ривожланишини мутлақо реал сценарий деб ҳисоблайди, деб ёзади «Коммерсант».

Киритилди: 12:40 27.08.2024. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!