АҚШ президенти Дональд Трамп хавфсизликни таъминлаш бўйича Яқин Шарқ стратегик альянси (MESA) ёхуд норасмий номи “араб НАТОси” бўлган иттифоқни шакллантиришга киришди. Бу ҳақда Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашига таянган ҳолда Defence News нашри хабар тарқатди.
Агар мазкур альянс тузиладиган бўлса, унга Саудия Арабистон, БАА, Кувайт, Қатар, Уммон, Баҳрайн, Иордания ва Мисрнинг аъзо бўлиши кутилмоқда.
“Араб НАТОси” терроризмга қарши ҳамкорликда кураш олиб боради ва Яқин Шарқда барқарорликни сақлаш билан шуғулланади, асосий вазифаси эса “минтақада Эрон агрессиясига қаршилик кўрсатиш”дир.
12-13 октябрь кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган Форс кўрфази саммитида альянснинг мақсадлари расман эълон қилинади.
Manba: azon. uz