Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Варшавада Риши Сунак ва НАТО бош котиби иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Варшавада Риши Сунак ва НАТО бош котиби иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Варшавада Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу матбуот анжуманида Буюк Британия бош вазири томонидан қатор фикрлар билдирилди

◾️Буюк Британия мудофаа саноатини уруш режимига ўтказади;

◾️2030 йилга бориб Лондоннинг мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача ошириш режалаштирилган. 6 йил ичида Британия ҳукумати ҳарбий-саноат мажмуасига қўшимча равишда 75 миллиард фунт стерлинг сармоя киритади;

◾️Бизникидан фарқли қадриятларга эга бўлган Эрон, Россия, Шимолий Корея ва Хитой каби авторитар давлатларнинг ҳаракатлари тобора тажовузкор кўринишга эга бўлиб бормоқда;

◾️Авторитар давлатлар ва улар томoнидан қўллаб-қувватланувчи турли гуруҳлар янада кўпроқ жойларда беқарорликни келтириб чиқармоқда;

◾️Бу муаммолар биздан узоқда, деб ўйлайдиганлар бор, лекин бу ундай эмас. Улар Буюк Британия хавфсизлиги ва фаровонлигига бевосита таҳдид солади;

◾️Россия армияси Shahed дронлари билан Украинада қандай вайронагарчиликларни амалга оширганини мен шахсан кўрганман;

◾️Эрон турли жангари гуруҳлар ёрдамида Қизил денгиздаги кемаларимизга ҳужум қилмоқда;

◾️КХДР Россияга қурол-яроғ етказиб беряпти, уларнинг хакерлари эса Британия бизнесига ҳужумлар уюштиряпти;

◾️Хитой ўз қўшинларини тубдан модернизация қилмоқда, натижада Ҳинд-Тинч океани минтақасида потенциал кескинлик ўчоғи юзага келяпти. Бу эса халқаро иқтисодиётга COVID-19 эпидемиясидан кўра кўпроқ таъсир қилиши мумкин.

Киритилди: 22:38 23.04.2024. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!