Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ванга коронавирус қачон тугашини айтган! Унинг гаплари ҳақиқатми ёки тасодиф?

Ванга коронавирус қачон тугашини айтган! Унинг гаплари ҳақиқатми ёки тасодиф?

XX асрда яшаган таниқли болгариялик башоратчи Ванга дунёдаги ғалаёнлар тўғрисида кўплаб башоратлар берган.

Баъзи хабарларга кўра, Ванга 11 сентябрь хуружлари, Сталиннинг ўлими ва Курск сувости кемасидаги фалокатни башорат қилган. Унинг башоратларида коронавирус пандемиясининг бошланиши ва уни ким ва қачон мағлуб этиши ҳақида сўзлар бор. Aлбатта, Ванганинг сўзлари ҳар хил талқин этилади, аммо унинг башоратида коронавирус пандемияси жуда яхши тасвирланган.

Пандемияни башорат қилиш

"Унутилган касаллик сариқ одамлардан Шарқдан тарқалади, бу миллионлаб одамларга таъсир қилади. "Ўткир" давр уч ой давом этади". Башоратчи бу касаллик одамзодга шарқдан, "сариқ" одамлардан, яъни Осиё ирқидан келади, деб таърифлаган. "Уч ойлик ўткир давр билан", бу ҳам тушунарли – пандемия жиддий таъсир кўрсатган барча мамлакатларда карантин тахминан уч ой давом этди.

Унутилган касалликка келсак, Ванга янги коронавирусни вабо ёки испан гриппи деб талқин қилган бўлиши мумкин. Баъзилар, бу билан башоратчи CОVID-19 SARSга ўхшашлигини англатади, бу касаллик 2003 йилда Хитойда содир бўлган.

Бундан ташқари, у вакцина яратиш ва касалликни енгиш учун камида бир йил вақт кераклигини башорат қилди. Худди шу башоратлар пандемия бошланганда ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) томонидан ҳам чиқарилган. Вакцинанинг баъзи версиялари аллақачон мавжудлигига қарамай, дунёда коронавирус пандемияси сақланиб қолмоқда – айрим мамлакатларда касалланишнинг иккинчи тўлқини кутилмоқда, бошқаларда чекловлар иккинчи ёки ҳатто учинчи марта киритилмоқда.

CОVID-19'ни ким "мағлуб этади?"

Худди шу башоратда Ванга коронавирусга қарши кураш олиб борадиган мамлакат номини айтган. Унга кўра, вирусни Россия енгади.

Тасодифни қарангки, Россия биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ванганинг башоратларига ишониш керак эмас. Коронавирус билан боғлиқ жараёнларнинг унинг башоратига мос келиши эса шунчаки тасодиф, холос! Бу дунёда келажакда нималар бўлиши фақат Аллоҳга аён. Аммо Ванганинг коронавирус борасидаги ижобий тахминлари амалга ошишини истардик, албатта...

Киритилди: 17:26 18.09.2020. Ўқилди: 28564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!