Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ван И яна АҚШни айблади

Ван И яна АҚШни айблади

АҚШ ҳар доим денгизда минтақавий кескинликни ошириш, бир томонлама санкцияни кучайтириб, Хитойни технологик қамал қилишга ҳаракат қилиб келади, деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И.

– Сўнгги пайт АҚШ атрофига иттифоқчиларини тўплаб, доимий равишда денгизда минтақавий кескинликни келтириб чиқаришга уринмоқда, – дея баёнот берди Ван И Қатарнинг “Peninsula” нашрига интервью бераркан. – Қўшма Штатлар Хитойни тийиб туриш тизимини яратишни тезлаштирган, бир томонлама санкцияни кучайтириб, ХХРни технологик қамал қилиш билан шуғулланмоқда.

Вазир қўшимча қилишича, Хитойнинг саъй-ҳаракати дунёга ҳамкорлик, тараққиёт, барқарорлик ва ўзаро манфаатли натижа келтирмоқда:

Хитойнинг ривожланиши ва юксалиши улкан ички ҳаракатлантирувчи қудратга эга ва ҳеч қандай куч бу жараёнга ҳалақит беролмайди.

Киритилди: 15:09 26.04.2024. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!