Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Вакиллар палатасининг янги спикери сайланди

A A A
Вакиллар палатасининг янги спикери сайланди

Республикачи конгрессмен, собиқ Президент Дональд Трампнинг тарафдори Майк Жонсон АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери этиб сайланди. “CNN” телеканали хабарида овоз бериш жараёнида унинг номзодини 220 депутат қўллагани, рақобатчи-демократ Ҳаким Жефрис 209 овоз олгани айтилган.

Амалдаги тартибга кўра, спикер сайловида номзодни қўллаш учун камида 217 овоз зарур.

Трамп Жонсонни ғалаба билан табриклаган.

– Жонсон Вакиллар палатасининг ажойиб спикери бўлади, биз унга ёрдам беришдан мамнун бўламиз,- деган собиқ давлат раҳбари.

Палата 3 октябрь куни республикачи спикер Кевин Маккартини лавозимидан четлатган.

Хабарда таъкидланишича, спикерсиз бюджет ёки бошқа қонунлар қабул қилиниши мумкин эмас.

Киритилди: 11:07 26.10.2023. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар