Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ваҳшийлик: Исроил босқинчилари Ғазодаги мактабларнинг 69 фоизига ҳужум қилиб, вайрон қилган

Ваҳшийлик: Исроил босқинчилари Ғазодаги мактабларнинг 69 фоизига ҳужум қилиб, вайрон қилган

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги маълумотига кўра, Исроил армияси уйидан мажбуран кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Ғазо мактабларининг 69 фоизига зарба берган.

Баёнотда халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини очиқдан-очиқ менсимасликка барҳам бериш, Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлиги таъкидланган.

Дарвоқе, кўчирилган оилалар бошпана топган масканлар тез-тез нишонга айланяпти. Фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинмоқда, касалхоналар, таълим муассасаларига ҳам ҳужум уюштирилмоқда.

Киритилди: 11:45 25.06.2024. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!