Буни қарангки, боғча опалардан бири 3 ёшли болани мунтазам калтаклаб келган экан.
Маълумотларга кўра, бу ҳолат Қозоғистондаги боғчалардан бирида содир бўлган. Тарбиячи 3 ёшли болакайни нафақат калтаклаган, балки бошқа болаларни ҳам уни уришга ундаган.
Хайриятки, жабрланувчи болакайнинг онаси политсияга мурожаат қилган. Натижада суриштирув ишлари олиб борилиб, тарбиячи қаттиқ жазоланган.