Шу йилда айрим курьерлик ташкилотлари 4 та ҳолатда 200 дан ортиқ фуқаронинг рухсатисиз уларнинг номига товар олиб келган, деб ёзади ЎзА.
Божхона қўмитасига кўра, 1,4 млрд сўмлик шундай товарлар вақтинча сақловга олиниб, курьерларга жиноий иш очилган.
Бир йилда ўзганинг номига олиб келинган юклар ўрганилганда, фуқароларнинг 568 нафари вафот этиб кетгани аниқланган.