Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Ўзтрансгаз” ходимларининг жинояти фош қилинди

“Ўзтрансгаз” ходимларининг жинояти фош қилинди

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, фойдаланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатлари фош қилинди, дея маълумот бермоқда МИБнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

“Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан газ таъминоти ҳудудий филиалида улгуржи истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газни ҳисобини юритувчи “Фосса” дастури таҳлил қилинганда, “Ўзтрансгаз” АЖ АКТ Маркази ҳудудий хизмати ходимлари ўзларига бириктирилган логин ва пароллардан фойдаланиб, аслида банк айланмаси орқали келиб тушмаган пул маблағларини 2018-2019 йиллар давомида дастурга пул тушуми сифатида киритиши натижасида, истеъмолчилар томонидан жами 563,5 млн. сўмлик 1.144.630 м3 ҳажмдаги табиий газни текинга истеъмол қилиб, жуда кўп миқдордаги давлат ресурсларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.02.2020 йилда “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари ҳудудий хизмати ва Навоий вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ходимларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди” – дейилади йўлланган маълумотда.

Киритилди: 14:36 11.02.2020. Ўқилди: 3236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!