Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Ўзсаноатқурилишбанк” Чилонзор филиали собиқ раҳбари 9 йил 2 ой муддатга қамалди

“Ўзсаноатқурилишбанк” Чилонзор филиали собиқ раҳбари 9 йил 2 ой муддатга қамалди

5 март куни “Ўзсаноатқурилишбанк” Чилонзор филиалининг собиқ бошқарувчиси лавозимида ишлаган Ғ.Қ.га суд ҳукми ўқилди.

У филиалдаги раҳбарлиги даврида кредит ажратилган жамиятларга норасмий равишда таъсисчи бўлиб кириб, жамиятларнинг даромадларига шерик бўлиш ва банк кредит маблағларини ўзлаштириш орқали даромад кўриш жиноий режасини ишлаб чиққан.

Айбланувчи Ғ.Қ. жабрланувчи Ф.У ва унинг қизи У.У.нинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, уларга тегишли уйни гаровга қўйдиришга эришган ва ўз норасмий раҳнамолигидаги корхонага 5 млрд. сўм кредит ажратган.

Ғ.Қ. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, тўлов қобилиятига эга бўлмаган “C.I.G.” МЧЖ ёрдамида 12 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан 5 млрд. сўм ажратилган кредитни мақсадсиз сарфлаб юбориб, банкка қайтариш чораларини кўрмаган.

Шунингдек, собиқ бошқарувчи томонидан кредит таъминоти сифатида “H.T.G.P.” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатиш бино ва иншоотлари ҳам гаровга қўйиб юборилган.

Суд ҳукми билан унга 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 18:00 11.03.2024. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!