"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
Қарши жамоаси ўтган ой давомида чемпионатда учта учрашув ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Бердиев шогирдлари мазкур баҳсларда рақиблар дарвозасига жами 13 та гол урди ва ўз дарвозасидан атиги 3 та тўп ўтказиб юборди.