Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Узоқ умр кўриш учун ёрдам берадиган 5 та фойдали одат

Узоқ умр кўриш учун ёрдам берадиган 5 та фойдали одат

Муайян одатларга риоя қилиш ҳаётни сезиларли даражада узайтириши мумкин, чунки тадқиқотлар кўрсатишича, ирсият ва генлар инсон умрининг атиги 25 фоизига таъсир кўрсатади. Ҳаётни қандай тарзда ўтказиш ва кундалик соғлом одатлар узоқ умр кўришнинг асоси саналади.

The Conservation тиббиёт мутахассислари ушбу мавзуда кенг қамровли тадқиқотлар ўтказди. Демак, узоқ умр кўриш учун қуйидаги 5 та одат энг самарали ҳисобланади.

Мулоқот қилиш

Аниқланишича, инсон саломатлиги учун нафақат унинг жисмоний ҳолати, балки ҳиссий ва психологик ҳолати ҳам жуда муҳим. Статистик маълумотлар кўрсатишича, ёлғиз яшайдиган инсонларда эрта ҳаётдан кўз юмиш эҳтимоли юқорироқ. Шунингдек, атрофдагилар билан камдан кам мулоқот қиладиган шахсларда юрак хасталиклари, инсульт, деменция ва депрессия бўлиш эҳтимоли анча катта. Шунинг учун соғлом бўлишда инсон ўзини руҳан яхши ҳис этиши ва мулоқот қилиши зарурдир.

Тўғри ва фойдали маҳсулотлар истеъмол қилиш

“Биз нимани есак, ўшамиз” ибораси ҳеч қачон ўз кучини йўқотмайди. Дарҳақиқат, истеъмол қилинадиган ҳар бир маҳсулот ва таом соғлиғимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, табиий маҳсулотларни истеъмол қиладиган инсонлар узоқ умр кўради ва соғлиқ билан муаммоларга кам учрайди. Кўпроқ мева, сабзавот, дон маҳсулотлари ва ёнғоқлардан иборат мувозанатли парҳез умумий умр кўриш давомийлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Спорт билан шуғулланиш

Мунтазам жисмоний машқлар организмдаги стресс даражасини пасайтиради ва инсоннинг психологик ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сизнинг вазнингизни назорат қилишга ёрдам беради ва қон айланишини нормаллаштиради. Аммо буларнинг барига фақат профессионал спорт билан шуғулланиш орқали эришилади, деб ўйлаш хато. Кун тартибига ҳеч бўлмаса бир неча километр пиёда юриш одатини киритинг. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар бир қўшимча машқ дақиқаси ҳаракатсизликда ўтказиладиган вақт хавфини камайтиради.

Вазнни меъёрда ушлаш

Ортиқча вазн кўплаб жиддий муаммоларга олиб келиши барчамизга маълум: қандли диабет, инсульт, юрак касалликлари, гипертония ва бошқалар. Ортиқча вазн туфайли бутун танангиз азобланади ва ички аъзоларингизга оғир юк тушади. Шунинг учун фойдали озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Ёғли ёки қайта ишланган маҳсулотлар ва спиртли ичимликларни рациондан чиқариш лозим.

Чекишни ташлаш

Чекиш биринчи навбатда ўпкага салбий таъсир қилади, деб ўйлаймиз. Аслида эса никотин инсоннинг барча органлари фаолиятини бузади. Чекиш ўпка саратонининг 90 фоизи ва ўпка касалликларидан ўлимнинг деярли ярмининг сабабидир. Гарчи ўпка тамакининг зарарини ўз зиммасига олган бўлса-да, чекиш одатда қариш жараёнини тезлаштиради. Бу бошқа кўплаб саратон касалликлари, шунингдек, юрак касалликлари, инсульт ва деменция каби бошқа касалликлар хавфини оширади.

Чекувчиларнинг ёши каттароқ кўринади: тамаки терининг юпқалашишига, ажинлар пайдо бўлишига, сочларнинг оқариб, тўкилишига олиб келади. Тамаки тутунида мутацияга олиб келадиган юзлаб заҳарли кимёвий моддалар мавжуд. ДНКда улар чекувчилар ўпкасининг шиллиқ қаватида саратоннинг ўзига хос мутацион белгисини қолдиради.

Узоқ йиллардан бери чекадиган инсонлар ҳам бу зарарли одатни ташлаши мумкин. Замонавий тиббиётда ҳозирда никотинга қарамликдан халос этадиган кўплаб усуллар мавжуд.

Киритилди: 15:29 20.06.2024. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!