Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзингизга ёрдам беринг: совуқ, иссиқ ва доривор компрессларни қандай қилиш керак?

A A A
Ўзингизга ёрдам беринг: совуқ, иссиқ ва доривор компрессларни қандай қилиш керак?

Компресс даво мақсадида қўйиладиган боғлов бўлиб, унинг ҳўл, қуруқ, иссиқ, совуқ,мойли ва бошқа турлари ишлатилади.

Иситувчи компресс чалғитувчи ва сўрувчи восита сифатида қўлланилади. Врач одатда бу муолажани ангина ва бронхитда, мушаклар оғриганда, томир тортишганда, сурункали отит, бўғимлар яллиғланганда буюради.

Компресснинг оғриқ қолдиришига сабаб шуки, иссиқлик таъсири натижасида мушаклар бўшашади. Компрессни гавданинг ҳар қандай қисми – бў­йин, кўкрак қафаси, қўл, оёққа қўйиш мумкин. Бироқ бунда тери тирналмаган, шилинмаган бўлиши, шунингдек, беморда тери касалликлари, хусусан, йирингли яралар бўлмаслиги керак.

Компресс қилиш учун бир бўлак дока, пахмоқ ёки нам­ни ўзига яхши сингдирадиган бошқа бирор газлама керак. Уни бир неча қават буклаб, хона ҳароратидаги (18-20 даража) сувга ботиринг. Сиқиб ташлаб, оғриётган жойга қўясиз. Устидан нам газламадан 2-3 см каттароқ плёнка ёки мум қоғоз ёпинг ва бир қават пахта қўйинг. Пахта плёнкадан бир неча сантиметр кенгроқ бўлсин. Кейин компрессни бемор томирларини сиқмайдиган ва ҳаракатланишга халақит бермайдиган қилиб боғланг. Компрессни 6 соатдан 12 соатгача тутиб туриш тавсия этилади. Шунинг учун уни, яхшиси, уйқудан олдин қўйиш керак.

 Агар компресс тўғри қўйилган бўлса, ҳўл докани теридан олганингизда у нам ва илиқ бўлади.

Ҳар сафар компрессни олганингиздан кейин терига сув билан тенг миқдорда аралаштирилган спирт, одеколон суртинг. Сўнг­ терини сочиқ билан қуритинг.

Совуқ компресс

Совуқ компресс мияга қон қуйилиб келиши билан кечадиган бош оғриғида, иситма жуда баланд бўлганида тавсия этилади. Шунингдек, янги кўкарашда, лат еганда, бурун қонаганда яхши таъсир этади. Матони совуқ сув билан ҳўллаш ёки муз қўйиш қон томирларни торайтириб, тўқималарнинг қон билан таъминланиши камаяди. Бу эса ўз навбатида оғриқни йўқотади.

Совуқ компресс қуйидагича тайёрланади: бир бўлак дока, газлама ёки сочиқни бир неча қават қилиб тахланг ва совуқ сувда ҳўлланг. Сувга муз солинса, яна яхши. Докани сал сиқиб жароҳатланган ерга қўйинг. Ҳўл газлама тезда исиб, суви буғлана бошлайди. Шу сабаб ҳар 2-3 дақиқада компрессни алмашлаш зарур. Сочиқ ёки дока 2 та бўлса, галма-гал бирини олиб, иккинчисини ишлатиш мумкин. Муолажа оғриқ қолмагунича ёки бурундан қон кетиши тўхтамагунича ўртача 1 соат, баъзида ундан узоқроқ давом этади.

Иссиқ компресс

Иссиқ компресс қон томирларини тезда кенгайтиради ва қон айланишини оширади. Бу оғриқ ва шишишни камайтиради, мушакларнинг спазмини енгиллаштиради.

Қандай қилиш керак: Юмшоқ матони бир неча қатламларга ўранг, иссиқ сув билан намланг (60-70 ° C), сиқиб олинг ва зарарланган жойга қўлланг. Плёнка ва пахта момиғи билан ёпинг. 10 дақиқадан кейин матони яна иссиқ сув билан намлаш керак.

Доривор компресс

Доривор компресс-  сувга камфора ёғи, ментол ёки меновазин қўшиб тайёрланган малҳам одатдагидан кўра, янада кучли шифобахш таъсирга эга.

Ярим литр сувда 2 ош қошиқ камфор ёғи солинган доривор компресс ангинага, ўрта қулоқ яллиғланишига яхши ёрдам беради

“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати

Киритилди: 20:00 15.08.2020. Ўқилди: 14865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!