Бугун 4 июль, 2020 йил, шанба

O'ZB

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзларидан катта аёлларга уйланган ҳинд актёрлари ёки аксинча ўзларидан бир неча ёш кичик актёрларга турмушга чиққан актрисалар ҳақида маълумот берамиз, деб ёзади "Дарё".

Абҳишек Баччан ва Айшвария Рай

44 ёшли Абҳишек рафиқаси Айшвариядан уч ёш кичкина. Улар 2007 йилнинг 20 апрелида турмуш қурган. Юлдузли жуфтлик ҳозирда Арадҳя исмли қиз фарзандини тарбиялаб келмоқда.

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Getty Images

Каран Сингҳ Гровер ва Бипаша Басу

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Getty Images

Болливуд актёри Каран Сингҳ Гровер рафиқаси Бипаша Басудан уч ёшга кичик. Дастлаб Караннинг онаси ёшлари ўртасидаги тафовут туфайли ўғлининг актрисага уйланишига қарши бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб эса уларнинг турмуш қуришига розилик билдирган.

Каран ва Бипаша 2016 йилнинг 30 апрелида турмуш қурган.

 Фархан Ахтар ва Адхуна Бабани

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Getty Images

Режиссёр, телебошловчи, хонанда, продюсер, сценарист ва актёр Фархан Ахтар 2000 йилда ўзидан олти ёш катта бўлган Адхуна Бабанига уйланган.

Фархан ва Адхуна «Юрак амри» фильмига сценарий ёзаётганида танишган. Уларнинг никоҳи 2017 йилда бекор қилинди. Жуфтликнинг икки қизи Адхуна билан яшайди.

Аржун Рампал ва Меҳр Жессия

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Getty Images

Таниқли ҳинд актёри Аржун Рампал ўзидан икки ёш катта рафиқаси, «Ҳиндистон гўзали» Меҳр Жассия билан 20 йил яшаган. Улар кутилмаганда ажрашгунига қадар ҳамма учун вафо ва муҳаббат рамзи эди. Жуфтликнинг ажрашишига Аржуннинг ўзидан 21 ёш кичик модель Габриэлла Деметриадесга кўнгил қўйгани сабаб бўлди.

Саиф Али Хон ва Амрита Сингҳ

Ўзидан катта актрисаларга уйланган 10 та ҳинд актёри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Getty Images

Амрита ёш Саифга кўнгил қўйганида аллақачон Болливуд юлдузи эди. Улар 1991 йилда турмуш қурган. Ўшанда Саиф эндигина 21 га кирган, Амрита эса 33 ёшда эди. Улар Саифнинг ота-онаси қаршилигига қарамай никоҳдан ўтган.

Ёшлари ўртасидаги 12 йиллик фарқ уларнинг бахтли бўлишига тўсқинлик қила олмади. Саиф ва Амрита икки фарзандли бўлди. Бироқ 13 йиллик турмушдан сўнг улар ажрашишга қарор қилди.

Ҳозирги кунда Саиф актриса Карина Капурга уйланган, уларнинг Таймур исмли ўғли бор.

Киритилди: 15:17 02.06.2020. Ўқилди: 10324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!