Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

“Ўзгидромет” 25—27 март кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26—27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 25—26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража илиқ, 27 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26—27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 25—26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 26 мартда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25—26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26—27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 26 мартда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 27 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 26—27 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ, 26 мартда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ, 27 мартда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 25 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 26—27 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26—27 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 мартда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 25—26 мартда 12-17 даража, 27 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 14:32 23.03.2024. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!