Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзга сайёраликлар билан учрашган одам

A A A
Ўзга сайёраликлар билан учрашган одам

У Англияда яшайди. Исми-шарифи Питер Уильямс. Яқинда кучли чақмоқ урибди-ю, шу заҳоти ўзга сайёрада ҳозир бўлибди. Эркакнинг айтишича, бундай кучли босимдаги чақмоқ уришидан сўнг одамнинг яшаб қолиши амри маҳол. Лекин уни худо асрабди. Питерни ўзга сайёраликлар — гуманоидлар даволаб оёққа турғазибди.

— Кўзимни очганимда қандайдир касалхонада ётардим, — дейди Питер Уильям. — Тепамда бундан бир неча аср олдинги кийимлар кийган врачларми, ҳамшираларми, ишқилиб, кимлардир турарди. Мен уларга ҳаётимни сақлаб қолишгани учун миннатдорчилик билдиришга тутиндим. Бироқ дафъатан яна ҳушимдан кетдим. Қанча вақт ўтди, билмайман. Қайта кўз очганимда ҳушим биринчи галгидан анча яхши эди. Шу сафар бу нотаниш одамсифатларга миннатдорчилик билдиришга аҳд қилдим. Энди сўз айтиш учун оғзимни очгандим, тағин ҳушимдан кетдим. Кўзимни очсам, бояги палатамас, ўзимизнинг одатий касалхона палатасида ётардим. Ўзга сайёраликлар мени даволашибди-ю, телепортация ёрдамида яна ерга етказиб қўйишибди...

Тўғри, бу ҳикояни эшитганларнинг баъзилари Питернинг устидан кула бошлашди. Лекин олимлар воқеани жиддий қабул қилишди. Улар айтишдики, Питернинг бошидан ўтган воқеа яқин келажакда тадқиқ қилинади. У фанга ўзга сайёраликлар ҳақида янги ва аниқ маълумотларни ҳадя этиши муқаррар.

vladtime.ru

 

Киритилди: 12:16 02.06.2018. Ўқилди: 7335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!