Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Ўзбеккосмос”нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

“Ўзбеккосмос”нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда ушбу Агентлик тузилмаси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Агентлик ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақатгина Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, мазкур Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Киритилди: 05:15 20.09.2019. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!