Мазкур учрашув 2020 йил 31 августдаги Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан кинотеатрлар тизими фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилганлиги муносабати билан ташкил этилди. Унда Республика махсус комиссияси қарори билан танишиб чиқилиб, барча кинотеатрлар белгиланган талаблар ва карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият юритиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, айрим кинотеатрларга бориб тайёргарлик ишлари ва реал ҳолат билан танишиб чиқилди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда республика бўйича 161 та кинотеатр мавжуд бўлиб, умумий сиғими 25 500 тани ташкил этади. Шундан 9 таси давлат кинотеатрлари бўлиб, 152 таси эса хусусий кинотеатрлар ҳисобланади. Шунингдек, жорий йил якунига қадар яна қарийб 4 минг ўринли 15 та кинотеатрларнинг қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилади.